25 Июл 2025 йил 488

“Ватанпарварлик куни” доирасида Термиз шаҳар, Қизириқ ва Бойсун, тумани ИИБлари шахсий таркиби учун тарихий қадамжойларга саёҳат ташкил этилди.

Ўтмиш ва тарих – бу икки сўз ўзининг бағрига жуда катта маъноларни мужассам этган. Ўтмиш ва тарихсиз келажакни барпо этиш, келажакка интилиш мушкул эканлигини барча бирдек англайди десак муболаға бўлмайди.

Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 400-сон буйруғига асосан, ички ишлар органларида ҳафтанинг ҳар жума куни “Ватанпарварлик куни” деб белгиланганлиги муносабати билан, жорий йилнинг 25-июл куни Термиз шаҳар ИИБ шахсий таркиби “Ал Ҳаким ат-Термизий” тарихий мажмуасига, Қизириқ тумани ИИБ шахсий таркиби “Такия ота” зиёратгоҳига, Бойсун тумани ИИБ шахсий таркиби учун “Бибиширин” зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди. Ташкил этилган саёҳат давомида ходимларга мажмуа масъул ходимлари томонидан буюк мутаффаккирларимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида барча маълумотлар берилди.

Мазкур саёҳатларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, тизимда хизмат олиб бораётган ходимларга маънавий озуқа бериш билан бирга, уларда ватанга муҳаббат, аждодларга, тарихимзга бўлган фахр туйғуларини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech