“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида Сурхондарёда концерт дастури ташкил этилди
Жорий йилнинг 2 апрель куни, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 21 февраль кунидаги 42-сонли Фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар органларида хизмат қилаётган санъаткорлар, хонанда ва созандалар ҳамда бадиий сўз усталари ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизматни ўташ вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида концерт дастурлари ўтказилиб келинмоқда.
Худди шундай Концерт дастурлари жорий йилнинг 2-апрель куни Сурхондарё вилоятининг Денов, Олтинсой туманлари ҳамда Термиз шаҳрининг "Санъат саройи”да ташкил этилди.
Ўтказилган концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган элимизнинг ҳушовоз санъаткор хонандалари ҳамда сўз усталари томонидан ижро этилган куй қўшиқлари, дил тортар наволари-ю, ҳангомалари концерт дастурига ташриф буюрган томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.
Концерт дастурлари давомида ИИВ академик лицейи ўқувчилари иштирокида кўргазмали спорт чиқишлари, кинология химат итлари жиноятни фош этиш ҳамда ички ишлар органларининг хизмат автомашиналари, техникаларининг кўргазмалари ташкил этилди.
Концерт дастури якунида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи бошлиғи подполковник У.Тиллаев бошчилигидаги санъаткорлар ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандлари билан дилдан суҳбат қуришиб, уларга совға саломлар улашишди.
Халқимизнинг маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун ўтказилаётган концерт дастури давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати