14 Январ 2023 йил 408

Ватан учун ширин жонини фидо қилган ўғлонларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 27 декабрдаги фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар” режаси ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев ва вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва Кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Х.Нурматовлар Сариосиё ва Узун туманлари тоғли ҳудудларида ватанимиз сарҳадларига суқулиб кирган бир гуруҳ террорчи жангариларни йўқ қилиш вақтида ҳалок бўлган сафдор  Бекмуродов Салохиддин Элмуродович ҳамда Тожикистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикалари чегара ҳудудларида вазиятнинг кескинлашганлиги, чегара туташган жойга бўлган отишма чоғида ҳалок бўлган сафдор Рўзибоев Хидирали Сулаймоновичларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишиб, дилдан суҳбатлар қурилди. Ўтганларнинг она ватан  олдидаги хизматлари ёд этилди.

Юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлаш учун ўз жонларидан кечган мард ва довюрак ўғлонларнинг оила-аъзоларига 14 январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам совғалари ҳамда рўзғор учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини улашилди.

Text to speech