9 Май 2025 йил
912
Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди.
9-май — “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар
хотирланиб, уларнинг руҳи ёдга олинди. Мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш
чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларга ҳам чуқур ҳурмат бажо келтирилди.
Шунингдек, лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар — уруш фахрийларига бағишланган шеърлар, драматик саҳна кўринишлари ҳамда миллий руҳда куйланган қўшиқлар барчада катта таассурот қолдирди.