8 Июл 2021 йил 620

Ваъдага вафо қилмаган киракаш

Денов туманида 2021 йилнинг 21 июнь куни Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тушган ҳужжатларга кўра, шу йилнинг 15 апрель куни туманнинг “Бобур” маҳалласида яшовчи, Х.Азизжон ўзининг бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинаси билан Ангор туманида яшовчи, Алишер исмли шахсдан туманнинг “Боғи эрам” маҳалласида яшовчи, И.Махмудга 9.370.000 (тўққиз миллион уч юз етмиш минг) сўм пулларини олиб бориб беришни ваъда қилиб, ушбу пулларни олганлигини ва ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган. 21 июнь куни Х.Азизжонга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ваъдага вафо қилмаган ҳайдовчи ўзгаларнинг ишончига кириб, уларнинг моддий бойликларни ўзлаштириб кетганлиги бўйича, эндиликда қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.


Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech