Узунда хонадон ўғрилари қўлга олинди
Узун туманида 2021 йил 12 октябрь куни, туманнинг “Чақар” маҳалласида яшовчи, Ш.Шавкат туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда акаси Ш.Исроилнинг уйидан номаълум шахслар жами 3.250.000 (уч миллион икки юз эллик минг) сўмлик ҳар хил турдаги электр буюмларини ва 1 дона тикув машинасининг мотори ҳамда 1 дона “Samsung” русумли қўл телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирликни, шу маҳаллада яшовчилар, К.Икром ва Н.Содиқлар содир этишганликлари аниқланиб ушланишган ва ашёвий далил олинган. 12 октябрь куни К.Икром ва Н.Содиқларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” ва 3-қисми “а” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати