30 Сентябр 2021 йил
440
Узунда телефон ўғирлаган шахс қўлга олинди
Узун туманида 2021 йил 19 сентябрь куни шу туманда яшовчи, Д.Сарвиноз туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 19 сентябрь куни соат 16.30 ларда, савдо дўконидан 2.700.000 (икки миллион етти юз минг) сўмлик “Samsung Galaxy S10” русумли телефон аппаратини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини шу туманда яшовчи, К.Ботир содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 20 сентябрь куни К.Ботирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати