15 Ноябр 2021 йил 392

Узунда танишига оғир тан жароҳати етказган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Узун туманида 2021 йил 31 октябрь куни соат 16:00 ларда, туманнинг “Обизаранг” маҳалласида яшовчи, Э.Жуманазар (исм шарифлар ўзгартирилган) тумандаги “Қарашиқ” маҳалласида жойлашган қурилиш дўконининг ертўласида қурилиш ишларини олиб бораётган вақтида, таниши Сариосиё тумани “Чош” маҳалласида яшовчи, Х.Равшан унинг олдига келиб, унга жияни Х.Соҳибани яшаш уйидан ҳайдаб юборганлиги сабабли қўли билан бош соҳасига бир маротаба уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган. 1 ноябрь куни Х.Равшанга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech