Узун туманидаги Маънавият секторларида “Китобхонлик” ва “Заковат” интелектуаль ўйинлари ташкил этилди.
Узун туманидаги "Файзобод" маҳалласида жойлашган
Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 20-январ кунидаги
ПҚ-96-сонли қарори ижроси, Маънавият сектори ва китобхонликни тарғиб этиш юзасидан,
ёшларда мантиқий фикрлаш, танқидий таҳлил ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятларини
янада ривожлантириш мақсадида, Узун туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари
О.Эргашев ташаббуси билан туман Ахборот ресурс маркази ҳамкорлигида “Заковат” интеллектуаль
ўйини мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада 3-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла ёшлар етакчилари, ҳоким ёрлдамчилари,
маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, хотин-қизлар фаоллари, уюшмаган ёшлар
ҳамда 27- ва 28- умумий ўрта таълим мактаблари аъзоларидан таркиб топган жамоалар
ўзаро белашдилар.
Мусобақа якунида ғолиб жамоаларига туман ИИБ бошлиғи
томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари
топширилди.