31 Май 2022 йил 372

Узун туманидаги хонадонга номаълум шахс ўғирликка кирди

Узун туманида 2022 йил 8 май куни, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, Д.Дилноза (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда яшаш уйидан 1.000.000 (бир миллион) сўмлик 1 дона, 3 граммлик тилло сирғаси ва 500 (беш юз) АҚШ долларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини, туманнинг “Меҳнат” маҳалласида яшовчи, С.Сарвигул содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 15 май куни С.Сарвигулга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech