Узун туманида содир этилган ўғирлик жиноятлари фош этилди
Узун туманида 2021 йил 29 сентябрь куни, туманнинг “Нурафшон” маҳалласида яшовчи, О.Олим, туманнинг “Маданий турмуш” маҳалласида яшовчи, П.Севинч ва туманнинг “Файзобод” маҳалласида яшовчи, Р.Наргизалар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда О.Олимни 23 январь кунидан 24 январь кунига ўтар кечаси, 1 бош 1.100.000 (бир миллион юз минг) сўмлик қўйини, П.Севинчни 28 март кунидаг 29 март кунига ўтар кечаси, молхонасидан 1 бош 3.000.000 (уч миллион) сўмлик қора молини ва Р.Наргизани 23 сентябрь кунидан 24 сентябрь кунига ўтар кечаси молхонасидан 1 бош 6.000.000 (олти миллион) сўмлик қора молини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Денов туманида яшовчилар, К.Комил, Д.Салима, Т.Жамол, Т.Камол ва Узун туманида яшовчи, Д.Аброрлар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 30 сентябрь куни К.Комил, Д.Салима, Т.Жамол, Т.Камол ва Д.Аброрларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Азиз фуқаролар, ўзингизга тегишли бўлган мол-мулк ва уй ҳайвонларингизни қаровсиз қолдирмасликларингизни, куз-қиш фаслида ушбу турдаги жиноятлар тез-тез содир этилиши инобатга олиниб, ўзингиз ва ўзгаларнинг мол мулклари қаровсиз қолдирилган вазиятларга дуч келсангиз эгасига маълум қилишларингиз ҳамда ҳушёр бўлишингиз сўралади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати