16 Сентябр 2021 йил
446
Узун туманида пул ўмарган аёл қўлга олинди
Узун туманида 2021 йил 8 сентябрь куни ҳисобга олинган, туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Ю.Зиёданинг яшаш уйида 2021 йилнинг 6 сентябрь кунидан 7 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс томонидан содир этилган 2000 (икки минг) АҚШ доллари ўғирлигига, ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Қ.Дилдора содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. Ушбу ҳолат юзасидан 2021 йил 8 сентябрь куни Узун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Қ.Дилдорага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати