8 Август 2024 йил
279
Узун туманида “Пробация ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар давом этмоқда
Республикамизда
ҳамкор ташкилотлар иштирокида 2024 йил 23 июл кунидан 23 август кунига қадар “Пробация
ойлиги” ўтказилмоқда.
Ушбу ойлик доирасида
Узун тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида
рўйхатда турган ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Узун
тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи С.Гулбоева иштирок
этди.
Хусусан, учрашувда
ёшлар муаммолари тингланиб, уларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасида
тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, тадбиркорлар
билан ҳамкорликда ёшларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар
амалга оширилиши юзасидан келишиб олинди.