26 Июл 2024 йил 224

Узун туманида “Пробация ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Т.Абдуллаевнинг 2024 йил 23 июл кунидаги тегишли кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 23 июл кунидан 23 август кунига қадар республика ҳудудида кенг қамровли "Пробация ойлиги" ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, Узун тумани ИИБда "Пробация ойлиги" муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар давомида барча ташкилотларга Ички ишлар вазири ўринбосарининг "Ҳамкор" махсус профилактик тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги фармойишининг мазмун моҳияти етказилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича кўрсатмалар берилди.

Пробация ҳисобида турувчи фуқароларнинг иш ва яшаш жойлари шунингдек суд чекловларига амал қилишлари бўйича ишлар ташкиллаштирилди.

Text to speech