22 Июн 2024 йил 430

Узун туманида Пробация ҳисобида турувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди

Бугун, Узун туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими масъуллари иштирокида Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад келгусида қайта жиноят содир этилишини олдини олиш, назорат остидаги ёшларни ҳуқуқий онгини ошириш ва қонунга итоаткорлик ҳиссини оширишдан иборат. 

Ҳар қандай инсон хатога йўл қўйиши мумкин, муҳими уни ўз вақтида англай билиши, ҳаётни янгитдан бошлаш, ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик зарур. 

Йиғилиш якунида, Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги ёшларга китоблар жамланмаси топширилди.

Text to speech