7 Январ 2023 йил 688

Узун туманида мижоз талашган шахслар безорилик жиноятини содир қилишди

Узун туманида 2023 йил 5 январь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, шу туманда яшовчилар, Р.Шамсиддин (исм шарифлар шартли равишда ўзгартирилган), Н.Зайниддин, Э.Эломон, С.Шариф, С.Шарофиддин, С.Ибодулло ва бошқалар бир гуруҳга бирлашиб, 5 январь куни соат 11.10 ларда, туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Автошоҳбекат”да қўлларига турли хилдаги тош ва таёқлар олишиб, Узун туманида яшовчи фуқаролар, К.Камол, Э.Эшмат, К.Камрон, М.Мансур, Р.Рустам ва Б.Баҳромлар билан мижоз талашиши оқибатида ўзаро жанжаллашиб қолишади ва бир-бирларини дуч келган жойларига уриб тан жароҳати етказишган. Ҳолат юзасидан 5 январб куни Р.Шамсиддин, Н.Зайниддин, Э.Эломон, С.Шариф, С.Шарофиддин, С.Ибодулло, К.Камол, Р.Рустам ва Б.Баҳромларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech