18 Январ 2023 йил 349

Узун туманида ижтимоий тармоқлар орқали туҳмат қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Узун туманида 2022 йил 13 январь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, шу туманда яшовчи, С.Сардор (исм шарифлар ўзгартирилган) 2022 йил 9 декабрь куни “Telegramm” “Tik Tok” ва “You tube” ижтимоий тармоқлари орқали, таниши А.Матлубани била туриб ҳар хил уйдурма ва бўхтон гаплар тарқатиб туҳмат қилганлиги аниқланган. 13 январь куни С.Сардорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech