Узун туманида “иссиқхона қуриб беришни ваъда” қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Узун туманида 2021 йил 4 октябрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 2021 йил март ойида, Андижон вилоятида яшовчилар, Х.Жаҳонгир ва Х.Шерзодлар Сариосиё туманига келиб, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси, ҳозирда, туманнинг “Нурбулоқ” маҳалласида вақтинча яшовчи, Ф.Шафиқуллаҳнинг ишончига кириб, маҳалласидан “60 сотих ер майдонига иссиқхона қуриб бераман!”-деб, 13.000 (ўн уч минг) АҚШ доллари олиб, ўзлаштириб кетганлиги аниқланган. Бундан ташқари, Х.Жаҳонгир ва Х.Шерзодлар 19 март куни, Узун тумани “Кичик Жончекка” маҳалласида яшовчи, Ч.Чорини маҳалласидан “иссиқхона қуриб бераман!”-деб, 226.575.000 (икки юз йигирма олти миллион беш юз етмиш беш минг) сўм пулини олганлиги, 23 июнь куни, Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси, ҳозирда Узун тумани “Узунқишлоқ” маҳалласида вақтинча яшовчи, Ф.Моҳаммадни “иссиқхона қуриб бераман!-деб, 30.000.000 (ўттиз миллион) сўм пулини олганлиги аниқланган. 4 октябрь куни Х.Жаҳонгир ва Х.Шерзодларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати