Узун туманида хотин-қизлар фаоллари фаолиятининг танқидий таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган йиғилишда, Сурхондарё
вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова,
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари подполковник Ўралтош
Эшимова, Узун туман ҳокими ўринбосари С.Гулбоева, маҳалла фаоллари, туман оқила
аёллари, патронаж ҳамширалар шунингдек кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Йиғилиш давомида, 6 ой давомида
Узун туманида хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами билан олиб борилган
ишлар, оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар
ва уларнинг натижадорлиги, фаолларнинг 6 ойлик касбий йўналишларидаги муҳим самарадорлик
кўрсаткичлари ҳамда ижтимоий профилактика соҳаларида амалга оширилган ишлари танқидий
таҳлил қилинди.
Йиғилиш якунида, 6 ой давомида фаолияти давомида
хато ва камчиликларга йўл қўйган соҳа ходимларининг фаолияти танқид қилиниб,
келгусида бу каби хато ва камчилликларга йўл қўймасликлари юзасидан
огоҳлантирилиб, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар юзасидан
тегишли топшириқлар олишди.