22 Август 2022 йил 277

Узун туманида фирибгарлик жиноятини содир қилган қидирувдаги шахс қўлга олинди

Узун туманида 2020 йил феврал ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Меҳнат” маҳалласида яшовчи, Б.Собит (исм шариф ўзгартирилган) 8 август куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech