29 Май 2022 йил 504

Узун туманида “Ёш ҳуқуқшунос” кўрик танлови ғолиблари тақдирланди

Бугунги кунда Мамлакатимизда баркамол авлодни ёшларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, ёшлар эришаётган натижаларни тарғиб қилиш ва қўллаб қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январь кунидаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сон Қарорига мувофиқ, Сурхондарё вилояти ИИБ ва Сурхондарё вилояти Ёшлар ишлари агентлигининг қўшма Қарорига асосан, жорий йилнинг 28 май куни Узун тумани Ички ишлар бўлими биносида “Ёш ҳуқуқшунос” республика кўрик танловининг Узун туман босқичи бўлиб ўтди.
“Ёш ҳуқуқшунос” республика кўрик танловининг низомига кўра ҳар бир иштирокчига 20 та она тили ва адабиёт, 20 та Ўзбекистон тарихи ҳамда 60 та ҳуқуқ фанидан тест саволлари берилди. Узун туманида истиқомат қииб келаётган ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақада энг билимлилари аниқлаб олинди.
Унга кўра, “Ёш ҳуқуқшунос” республика кўрик танловининг туман босқичида фахрли ўринларни олган ёшлар вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Мусобақа якунида, ғолибликни қўлга киритган ёшларга Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Узун туман бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech