5 Январ 2022 йил 449

Узун туманида безорилик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Узун туманида 2021 йил 3 декабрь куни соат 11:00 ларда, туманнинг "Чақар" маҳалласида В.Воҳид (исм шарифлар ўзгартирилган) туманнинг "Кичик Жончекка" маҳалласида жойлашган чойхона олдида, шу чойхонада ишчи, шу маҳаллада яшовчи, У.Умид билан ўзаро жанжаллашиб турган вақтида, шу ерда турган В.Воҳиднинг жияни туманнинг "Янги ҳаёт" маҳалласида яшовчи, А.Асрор шу ерда турган У.Умидни қўли билан дуч келган жойларига уриб, тан жароҳати етказган. 18 декабр куни А.Асрорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "а,б,в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech