23 Сентябр 2021 йил
461
Узун туманида безориларга жиноят иши қўзғатилди
Узун туманида 2021 йил 28 август куни соат 21.00 ларда, туманнинг “Оқостона” маҳалласида яшовчилар, И.Маъруф, И.Мухтор ва Д.Ихтиёрлар шу маҳаллада жойлашган озиқ-овқат дўкони ёнида, маҳалладоши, С.Алига вояга етмаган Л.Илхомни ҳақорат қилганлигини эслатиб, шу масалада ўзаро тортишиб, И.Маъруф, И.Мухтор ва Д.Ихтиёрлар таёқ билан С.Алини уришиб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказишган. 18 сентябрь куни И.Маъруф, И.Мухтор ва Д.Ихтиёрларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати