22 Май 2023 йил 210

Узун тумани ИИБда “Маънавият ойлиги” доирасида ижод аҳли билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 11 апрел кунидаги ҳамда  вилоят ИИБ бошлиғининг 2023 йил 29 апрел кунидаги тегишли фармойишларига асосан 2023 йил 1 май кунидан 31 май кунига қадар Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” давомида Узун тумани ИИБ ходимлари ва туман таълим мактаби ўқувчилари билан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ҳамда шоир ёзувчи ижодкорлар иштирокида бўлиб ўтди.

Даставвал меҳмонларга ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш учун туман ИИБда ташкил этилган “Ватанпарварлик бурчаги”, “Кутубхона” ва Маънавият ва маърифат хоналари билан таништирилди.

Ташкил этилган учрашувда ижодкорлар ўзларининг ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб, ижод намуналаридан йиғилганларга мисралар келтириб, шеърларидан байтла ўқиб беришди.

Учрашув қизиқарли ва тасуроотларга бой тарзда ўтди.

Text to speech