12 Июн 2024 йил 740

Узун тумани ИИБда “Интизом ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан фахрийлар кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳамда “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 10 май кунидаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар ички ишлар органларида “Интизом ойлиги” деб эълон қилинганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 15 март кунидаги ПҚ-167-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 11 июнь куни, вилоят ИИБ раҳбарияти, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши, Узун тумани ИИБ Фахрийлари ва туман ИИБда хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида Узун тумани ИИБ Фахрийлар кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ва “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари Ҳусан Нурматов сўзга чиқиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз, Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ИИБ томонидан Фахрийларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, бугунги кунда Фахрий ходимлар билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Д.А.Назармуҳамедов томонидан тизимда хизмат олиб бораётган фахрий устозларга йўллаган кўрсатмасини ўқиб эшиттириб, йиғилишга иштирок этган фахрий устозларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб, масъул раҳбарларга ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича вазифалар юклаш билан бирга, ҳозирги кунда Ички ишлар органларида “Интизом ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳар бир ходим ушбу ойликда фаол иштирок этишлари, туман ИИБда хизмат олиб бораётган ходимларга хизмат интизомига қатъий амал қилишлари ҳақида топшириқлар берди.

Йиғилиш давомида Узун тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига номзод кўрсатилиб, йиғилиш қатнашчилари томонидан номзод бир овоздан маъқулланди.

Шунингдек, ушбу тадбир давомийлигини “Уч авлод” учрашуви ташкил этди. Учрашувда фахрий устозлар сўзга чиқишиб, туман ИИБда хизмат олиб бораётган ёш ходимларга хизмат интизомига қатъий риоя этишлари, фуқаролар билан ҳушмуомала бўлишлари қолаверса ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндошиб, вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда  хизмат олиб боришлари юзасидан маслаҳатларини беришди.

Йиғилиш сўнгида, туман ИИБнинг бир қатор фаол фахрийларига вилоят ИИБ бошлиғининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Text to speech