Узун тумани ИИБ шахсий таркиби ўртасида ўқ отиш мусобақаси ўтказилди
Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида Ички ишлар органлари тизимида жорий йилнинг 1 август кунидан 1 сентябр кунига қадар “Ватанпарварлик ойлиги” деб эълон қилинган.
Шу муносабат билан Узун тумани ИИБ ходимлари "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида туман ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўронбосари Н.Ҳолиқов бошчилигида, Узун туманида жойлашган ҳарбий қисм полигонида офицер ҳарбий хизматчилари иштирокида саф кўриги, саф тайёргарлиги бўлиб ўтди. Шундан сўнг 9 ммли ПМ (Макаров пистолети)ни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, нишонни йўқ қилиш бўйича ходимлар ўртасида ўқ отиш мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа якунида, ғолибликни қўлга киритган Ички ишлар органлари ходимларига Туман ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари ва бадиий китоблар тантанали равишда топширилди.
Бундан кўзланган мақсад эса, ички ишлар органлари ходимларининг қуролдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини оширишдан иборат.