18 Апрел 2024 йил 220

Узун тумани ИИБ ходимларига замонавий махсус техникалар топширилди

Куни кеча Узун  туман ҳокими Хабибулла Бозоров бошчилигида туман ҳудудида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари ва катта инспекторларга хизматда фойдаланишлари учун 1 дона автобус, 10 дона хизмат скутерлари ҳамда 2 дона патрул пост маскани тантанали равишда топширилди.

Ушбу махсус техникалар  келажакда фуқаролар кўп тўпланадиган жамоат жойларида, маҳаллалардаги автотранспортлар ҳаракатланиши қийин бўладиган кўчаларда, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда, жамоат тартибини сақлашдаги иш унумдорлигини ошириш учун хизмат қилади.

Text to speech