11 Март 2024 йил 457

"Узун тумани 3-сектор раҳбарининг Мини футбол тури бўйича биринчилик кубоги"

Узун тумани 3-сектор раҳбари ички ишлар бўлими бошлиғи майор О.Х.Эргашев ташаббуси билан, сектор ҳудудидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида спортинг "Мини футбол" тури бўйича сектор раҳбари кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада маҳаллалардан жамоалар тузилиб ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Натижаларга кўра:

3-ўринни Нурафшон маҳалласи ёшлари, 2-ўринни Файзова маҳалласи ёшлари эгаллаган бўлса, мусобақанинг мутлоқ ғолиби Ўланқул маҳалласи ёшлари жамоаси 1-ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолибларига туман 3-сектор раҳбари томонидан кубок, диплом, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Text to speech