Узун туман 3-сектор ҳудудида жойлашган "Файзобод" маҳалласида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида маънавий маърифий тадбир ташкил этилди
Узун тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган "Файзиобод"
маҳалласида қад рослаган "Маданият уйи" да, туман ИИБ бошлиғи
майор Эргашев Отабек Хасанович ташаббуси
билан, "Оталиққа олинган" ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш
мақсадида, маънавий маърифий тадбир ташкил этилди.
Учрашувда "Оталиққа
олинган" ёшлар жумладан, оғир
тоифадаги ёшлар, уйишмаган ёшлар,
техникум ўқувчилари, олий таълим
муоссасалари талабалари ва бошқа тоифадаги ёшлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок
этишди.
Жараён давомида ҳар бир ёшнинг таклиф ва
мурожаатлари тингланиб, уларни
қийнаётган муаммоларга қулоқ тутилди ва жойида бартараф этиш чорлари
кўрилди.Сухбат якунида фаол, изланувчан ёшлар китоблар жамланмаси билан
тақдирланишди.
Байрамона
кайфиятда бўлиб ўтган тадбирда, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти
Маҳмуд Номозов иштирок этиб, ёшлар билан дилдан суҳбат қурди. Cўнгра ўзининг
сара қўшиқлар билан йиғилганларга байрамона кайфият бахш этди.