20 Июн 2020 йил 717

Узум боғида парваришланган наша ўсимлиги аниқланди

Денов туманида 2020 йилнинг 9 июнь куни, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Рисқ Насиба” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи Х.Ҳ.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, узум боғи ичида, жами 23 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 18 июнь Х.Ҳ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech