13 Июн 2022 йил
477
Ўзига эҳтиёт бўлган, ўзгаларни ўғри тутмайди
Эҳтиётсизлик буюмларимизни йўқолишига олиб келади. Сариосиёлик Шахноза (исми ўзгартирилган) ҳам ўзи ишлайдиган савдо дўконида "Редми-9" телефон аппарати ва унинг ғилофидаги 520 минг сўм пулларни ўғирлаб кетишганда шундай эҳтиётсизлик қилди.
У дарҳол ИИБ га ариза билан мурожаат қилганди, ўғирлаган шахс топилди. У туманнинг "Нурбулоқ" маҳалласида яшовчи У.Тўлқин бўлиб чиқди. Шундан сўнг, У.Тўлқинга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати