13 Май 2023 йил 283

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 14-мартдаги ПҚ-2833-сон Қарорига асосан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланган.

Шу муносабат билан бугун, Шеробод туман ЖИБ суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, қидирувда бўлган Музработ тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.И Шеробод тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари профилактика инспектори Н.Хасанов ва Ж.Болтаевлар томонидан Қизирик тумани ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган. Бундан ташқари, 2022-йил 15-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, ЖИБ Шўрчи туман суди томонидан қидирув эълон қилинган, эҳтиёт чораси қамоқ, Шўрчи тумани “Тамаддун” маҳалласида яшовчи, фуқаро О.Ў 2023-йил 11-май куни Шўрчи туманида яшириниб юрганлиги аниқланиб, Шўрчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори  Э.Н.Чаққонов ва профилактика катта инспектори Б.Х.Баротовлар томонидан ушланган.

Text to speech