"Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама асосида тарғибот қилинди
Жорий йилнинг 29 июнь куни Музработ тумани ҳокимлигида, Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун моҳиятига бағишланган навбатдаги учрашув Музработ тумани фаоллари билан ўтказилди.
Сурхондарё вилояти Ички Ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.С.Исмоилов бошчилигидаги масъуллар томонидан ташкил этилган муҳокама-муносабат кўринишидаги тадбирда туман фаоллари, фахрийлар, хотин қизлар ва ёшлар иштирок этишди. Дастлаб Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи бош қомусимиздаги ўзгаришларнинг аҳамияти-ю долзарблиги ҳусусида йиғилганларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, халқимиз томонидан берилган таклиф ва мулоҳазалар, шунингдек, президентимизнинг Комиссия аъзолари билан учрашувда “Инсоннинг қадр қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак!” тамойили асосида берилган таклифлардан келиб чиқиб “Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг конститутциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди. Ўтказилган учрашувда айни жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Мавзуга доир тақдимотлардан сўнг, иштирокчилар ҳам сўзга чиқиб, Конституциявий ислоҳотларнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамиятига доир фикрларни билдиришди. Билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганини ифодалайди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Республика Ички Ишлар Вазирининг топшириғига асосан тасдиқланган режа графиги бўйича Ички ишлар бошқармаси бошлиқлари ўзларининг сектор ҳудудларида 5 июльга қадар мана шундай муҳокама-муносабат йиғилишларини ташкил этишади. Мақсад “Янги Ўзбекистон Конституцияси-менинг Конституциям!”-деб, юксак ғурур билан айтаолишимиз учун аввало унда халқимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, фаровон турмуши, энг муҳими инсон қадрини юксалишига хизмат қилувчи ғояларни намоён этишдир.
Бу жараёнда эса халқимиздан ушбу ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўз сўзини айта оладиган фаоллик зарур бўлади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати