4 Май 2022 йил 480

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Сурхондарё филиалида ўқув йиғини олди йўриқномаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022-йил 16-апрель кунидаги тегишли кўрсатмасига асосан, Ички ишлар органларидаги узлуксиз ўқув-каръера жараёни тизими бўйича ходимлар билан жорий йилнинг май ойида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари ИИВ Малака ошириш институтининг базасида анъанавий кундузги шаклда, жойлардаги филиалларда эса масофавий таълим платформаси орқали “offline” тизимида белгиланган режа-тақсимотга мувофиқ ташкил этилиши кўрсатилган.
Унга кўра, тизим ходимлари навбатдаги “капитан” махсус унвонини олиш ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларида таҳсил олишлари ва курс якунида белгиланган намунадаги сертификатни қўлга киритишлари лозим бўлади.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 3 май куни вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар билан масофавий, яъни “offline” тизимида ўтказилиши режалаштирилган ўқув йиғини олди йўриқномаси ўтказилди.
Ўқув йиғини олди йўриқномасида ўқув курсларига жалб қилинган тингловчиларга ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастуридаги ҳар бир мавзуни тўлиқ ўзлаштиришганидан сўнг ушбу мавзу бўйича, умумлашган тест саволлари, якуний назорат топшириқларини бажариб, сўровномаларга батафсил жавоб беришлари ҳамда ўқув йиғинини мувафақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилиши тушунтирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech