Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг сиртқи таълим шаклига олий, ўрта-махсус ва ўрта маълумотга эга бўлган ходимларни 2023-2024 ўқув йили учун номзодлар танловини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3413-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 01-декабрдаги 958-сон Қарорларига мувофиқ, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига, ёши қирқ ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан қирқ ёшдаги ҳам, ички ишлар органларида камида уч йиллик амалий хизмат стажига эга ҳаракатда интизомий жазоси бўлмаган, ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга бўлган ходимлар учун танлов эълон қилинади.
Олий маълумотли ходимлар учун ўқиш муддати 3 йил бўлиб, шартнома (контракт) тўлови асосида ҳамда ўрта ва ўрта-махсус маълумотли ходимлар учун ўқиш муддати 4 йилни ташкил этади.
Вазирлик Академиясининг сиртқи таълим шаклига ўқишга кириш истагида бўлган ходимлар жорий йилнинг 15-апрелдан 15-май кунига қадар бошқарма ММИ ва КБТХ (Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати)га мурожаат этишлари ва қабул тартиби бўйича (95) 818-06-02 уяли алоқа воситасига қўнғироқ қилиб маълумот олишлари мумкин.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ММИ ВА КБТХ