18 Ноябр 2022 йил 345

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб “Ватанпарварлик автокарвони”ни ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 18 ноябр куни Мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорликда Термиз шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб, “Муқаддасдир ватан байроғи” шиори остида “Ватанпарварлик автокарвони” ташкил этилди. Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари, ИИВ Халқаро Аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ҳарбий қисм аскарлари ҳамда Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди, хизмат  ва жанговар автомашиналари билан иштирок этди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси фуқароларида Давлат рамзларига бўлган ҳурмат, миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантиришдан иборат бўлиб, тадбирда иштирок этган ёшлар қалбида ўчмас из қолдирди.

Text to speech