17 Сентябр 2022 йил 512

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида, талабалар  Сурхондарёга саёҳат қилишди

2022 йил 28 август кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишининг Самарқанд шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалалари талабаларини “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида республика ҳудудлари бўйлаб саёҳатларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 81-сонли йиғилиш баёни ҳамда Сурхондарё вилояти Хокимининг 2022 йил 30 август кунидаги хатига асосан, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан 2022 йилнинг 15-17 сентябрь кунлари Самарқанд давлат архитектура институтидан келган жами 110 нафар талабаларини “Абу Исо Имом Термизий”, “Султон Саодат”, “Қоратепа”, “Фаёзтепа”, “Ал Ҳаким Ат-Термизий” зиёратгоҳи ва Археология музейига саёҳатлари уюштирилди.

Талабаларни туризм намойиш объектларига саёҳат қилишларида уларнинг  хавфсизлигини таъминлаб кузатиб бориш билан бирга, туризм намойиш объектлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилиб, туризм фаолияти акс эттирилган тарқатма буклетлар талабаларга тарқатилди.

Саёҳат давомида, ушбу муқаддас маскандаги музей экспонатлари ҳамда ушбу масканда мангу қўним топган табаррук зотларнинг келажак авлод учун дунёвий ва диний таълимотда қилган буюк ишлари ҳақида талабаларга музей ва мажмуа масъуллари томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Text to speech