21 Октябр 2021 йил 480

Уй ҳужжатларини расмийлаштиришни ваъда қилган фирибгар пулларни ўзлаштириб кетди

Қумқўрғон туманида 2021 йил 28 сентябрь куни Шеробод тумани “Ғамбур” маҳалласида яшовчи, Л.Лобар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда Жарқўрғон туманида яшовчи келини, К.Холидага Жарқўрғон тумани “Улуғбек” маҳалласида яшовчи, Б.Ботир Қумқўрғон тумани “Янгишаҳар” маҳалласи ҳудудидаги “уйининг ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам бераман!”-деб, 2020 йил сентябрь ойидан бери жами 10.200.000 (ўн миллион икки юз минг) сўм пулларни олиб, ҳозирги кунга қадар уйнинг ҳужжатларини тўғирлаб бермасдан пулларини ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган. 7 октябрь куни Б.Ботирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech