1 Апрел 2021 йил 635

Уй бекаси қўшни аёлни пичоқлаб қўйди

Узун туманида 2021 йилнинг 24 март куни, туманнинг “Файзобод” маҳалласида яшовчи, уй бекаси, А.С. исмли аёл яшаш уйида, маҳалладоши, С.Д. исмли аёл билан олдиндан ўзаро келишмовчилик бўлиб келаёганлиги натижасида жанжал келиб чиққанлиги оқибатида ўзаро тортишиб қолиб, А.С. исмли аёл қўлидаги ошхона пичоғи билан С.Д. исмли аёлнинг қорин соҳасига бир марта уриб, “ҳаёт учун ҳавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. 25 март куни А.С. исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech