5 Март 2024 йил 566

Ўқувчилар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлар олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Термиз шаҳридаги умумтаълим мактаблари  ва Термиз давлат университети Академик лицейи ўқувчилари билан учрашувлар ўтказилди. Учрашув давомида ўқувчиларнинг психологик билимларини янада ошириш мақсадида уларга ўзларига мос касб танлаш юзасидан психологик тавсиялар берилди.

Шундан сўнг ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги институти ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси тергов фаолияти мутахассислиги бўйича ҳарбийлаштирилган таълим йўналиши, Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё Академик лицейи, Ички ишлар вазирлиги Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ва уларда яратилган шароитлар, уларга ўқишга кириш тартиби юзасидан маълумотлар берилди. Учрашув давомида  ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Text to speech