Ўқув йиғинига жалб этилган ходимларнинг хизмат интизоми ва маънавий-ахлоқий билим даражалари ўрганилди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг
2023 йил 30 октябр кунидаги тегишли фармойишига асосан, Сурхондарё вилояти Ички
ишлар органларида хизмат олиб бораётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бўлинмалари ходимларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг
касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 4 ноябр кунидан
10 ноябр кунига қадар Сурхондарё вилояти ИИБнинг барча шаҳар-туман ИИБ Жамаоат хавфсизлиги
хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар
масалалари бўйича (катта) инспектор психологлари ва хотин-қизлар масалалари
бўйича (катта) инспекторлари иштирокида ўқув йиғини ташкил этилган.
Шу муносабат билан вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг
Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев томонидан
жорий йилнинг 7 ноябр куни ўқув йиғини иштирокчилари билан тунги ўрганиш ишлари
ҳамда учрашуви ташкил этилди.
Ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий
хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Маънавий-маърифий
ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда вилоят ИИБ Ахборот хизмати билан
ҳамкорликда тайёрланган вилоят Ички ишлар органларида жорий йилнинг сўнги 10
ойи давомида ходимлар ўртасида содир этилган салбий ҳолатлар акс эттирилган
видеоролик намойиш этилди.
Учрашув давомида бошқарма бошлиғи ўринбосари
томонидан ўқув йиғинига жалб этилган
ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этишлари, ўқув йиғини
давомида ўз билим ва амалий кўникмаларини янада ошириш йўлида ўқув машғулотларини
чуқур ўзлаштириб боришлари зарурлиги уқтирилди.
Шунингдек, ўқув жараёнларини ўрганиш давомида
ходимларнинг маънавий-ахлоқий билим даражалари, саф тайёргарлиги билан
бирганликда жисмоний-жанговар шайлиги ҳам кўздан кечирилди.