27 Феврал 2023 йил 369

Ўқувчилар саёҳатда.

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январ кунидаги ПҚ-10-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўсиб келаётган ўқувчи ёшларни ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий ва тарихий билимларини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 23 феврал куни вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан Термиз шаҳридаги 4-сонли умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари Термиз шаҳридаги “Археологик музейига” ташриф буюришиб, у эрда мавжуд экспонатларнинг Ўзбекистон тарихининг нақадар қадимийлиги ва юксаклиги тўғрисида ҳамда ҳар бир даврга оид ашёларнинг бетакрорилиги ҳақида тушунчалар берилиб, музей фаолияти билан таништириб ўтилиб, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг хизмат фаолияти акс эттирилган буклетлар тарқатилди.

         Шунингдек, мактаб ўқувчиларини Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Султон Саодат” ва “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мажмуаларига олиб борилиб, у эрда ҳоки ётган авлиёларнинг қилган ишлари ва  тарихи ҳақида керакли маълумотлар берилди.  

 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech