Ўқувчи ёшларга имтиёзга эга тавсиянома ва тақдимномалар топширилди
2020 йилнинг 16 июнь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февраль кунидаги ПҚ-4212-сон “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган тан жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига ҳамда ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг фарзандларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига имтиёз асосида ўқишга кириш учун тавсиянома ва тақдимномаларни тантанали топшириш мақсадида ота-оналар ҳамда ўқувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўтказилган мазкур учрашувда, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2020 йил 30 апрель кунидаги тегишли буйруғи билан бир қатор собиқ ҳамда ҳаракатдаги ходимларнинг фарзандларига тавсиянома ва тақдимномаларни тантанали равишда топширилди.
Учрашув якунида, бошқарма бошлиғи полковник А.Исмоилов ўқувчи ёшларнинг келгусидаги ўқишларига омадлар тилаб, Давлатимиз раҳбари томонидан берилган бундай имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланишлари борасида ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати