22 Декабр 2022 йил 345

Ўқув- амалий семинар, ишлар натижадорлиги пойдевори.

Қумқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти, туман Адлия бўлими, туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази, туман Ички ишлар бўлими, туман Мактабгача таълим, Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда

- Таълим ва тарбия соҳасига тегишли янги қонунлар,

-Таълим муассасалари томонидан буйруқлар ва шартномаларни расмийлаштириш тартиби,

- Ички ишлар бўлими ва таълим муассасаларидаги ҳамкорлик,

- Йўл ҳаракати қоидаларини таълим муассасаларида ўқитилиши,

- Таълим муассасалари томонидан бандлик бўлимига ҳисобот топшириш тартиблари ва муддатлари тўғрисида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Семинарни халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири С.Абдурайимов ташкилотларда юридик хизмат вазифаларнинг юритилиши юзасидан маъруза қилди.

Ўтказилган семинарда ҳамкор ташкилотлар масъуллари шахсий таркиб билан ишлаш қоидалари тўғрисида тегишли кўникма ва малакага эга бўлишди.

Text to speech