Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар ўртасида спортнинг "Шахмат" тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимларнинг дунёқарашини кенгайтириш
уларнинг ақл заковатини янада яхшилаш
ҳамда билим салоҳиятларини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи
Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ёш
ходимлари ўртасида жорий йилнинг 17 октябрь куни Термиз шаҳрида жойлашган
"Баркамол авлод" ўқув марказида спортнинг "Шахмат" тури бўйича ўтказилган
мусобақада барча куч тузилма вакилларидан ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этишди. Муросасиз кечган бахсларда Мудофа вазирлигига
қарашли Термиз гарнизонидаги харбий қисм харбий хизматчиси Нуримбоев Давлатбек
Алишер ўғли 3-ўринни, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ инспектор
психологи лейтенант Турсунов Юсуф
Абдурасул ўғли 2-ўринни, Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси ходими капитан
Ахмедов Ойбек Баходирович фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Мусобақа иштирокчилари
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан диплом ҳамда
эсдалик совғалари билан тақдирландилар.