25 Май 2023 йил
490
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”да қидирувдаги шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 14-мартдаги ПҚ-2833-сон Қарорига асосан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланган.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбир давомида, Узун туманида яшовчи муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3 -қисми “а,в” бандлари билан судланиб, ҳозирги кунда қидирувда бўлган Ф.Т Тошкент шаҳар Янги йўл туманида яшириниб юрганлиги аниқланиб, Узун тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори катта лейтенант Б.Қурбоналиев, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи майор Ў.Юлдошевлар томонидан ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати