21 Январ 2023 йил 385

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи томонидан Тиббий хизматлар ўганилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи майор А.Худойбердиев томонидан шаҳар ва туманларда Тиббий хизмат сифатини ўрганиш мақсадида, Қумқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасида беморларга кўрсатилаётган шарт-шароитлар, иситиш тизими, шифохонага берилаётган дорилар сифатини ўрганиб, аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича, мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди. Президентимиз таъкидлаганидек, энг аввало инсон қадрига алоҳида эътибор бериш кераклиги такидлаб ўтилди. Шифохонада даволанаётган беморлар билан учрашиб уларни муаммолари ўрганилди ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора- тадбирлар белгилаб олинди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech