Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан ИИБ фахрийлари ҳолидан ҳабар олинди.
Мамлакатимизда ҳар йили 1-октябрь — устоз ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа фидойилари, ўқитувчилар ва мураббийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш анъанаси мавжуд. Ушбу санада албатта ички ишлар органлари фахрийлари ҳам эътибордан четда қолмайди.
Куни кеча, Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Жўрабек Авазов ҳамда бошқа соҳавий хизмат раҳбарлари томонидан, ички ишлар органлари тизимида самарали меҳнат қилган, бугунги кунда нафақага чиққан нуронийларимиз ҳолидан хабар олинди. Уларнинг умр йўли ва хизматдаги ватанга садоқат, жасорат билан бажарган вазифалари эътироф этилди. Улар билан самимий суҳбатлар ўтказилиб, устозлик ва мураббийлик руҳида ўз ҳаёт тажрибалари, ёш авлодга этказилиши лозим бўлган муҳим қадриятлар ҳақида фикр алмашилди. Уларга байрам совғалари улашилди.