13 Июл 2021 йил
498
Устаси фаранг фирибгарга жиноий иш қўзғатилди
Жарқўрғон туманида 2021 йилнинг 26 май куни, туманнинг “Олтинтепа” маҳалласида яшовчи, Э.Эшмурод туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу туманда яшовчи, Ж.Зокир тўйхона ва унинг ёнида бўлган дўконни 3 150 000 000 (уч миллиард бир юз эллик миллион) сўмга келишиб, шундан 512 000 000 (беш юз ўн икки миллион) сўмини фирибгарлик йўли билан банкда бўлган кредитлари учун тўлов қилдириб, тўйхонани банкдаги тақиқдан чиқариб, тўйхонани ўзининг номидан бошқа бировни номига ўтказиб юборганлигини билдирган. 2 июль куни Ж.Зокирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати