24 Сентябр 2024 йил 453

Ҳурматли фуқаролар!

2024 йил 27 августь куни Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида"ги қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 220 прим 1-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги ҳамда 28 августда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида” қонунлари қабул қилинди. Ушбу қонунларда шахс эгалигида бўлган пневматик қуролни ихтиёрий равишда топширса маъмурий жавобгарликдан озод этилиши белгиланди.

Ҳурматли юртдошлар! Сизда ИИО рўйхатида бўлмаган пневматик қурол бўлса уни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ёки ҳудудий ички ишлар органларига топширишингизни сўраймиз. Қонун талабларига риоя қилмаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирамиз!

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси.

Text to speech